Skip to content
Research article

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг концептуал асослари

From the paper

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг концептуал асосларини тадқиқ этишдан олдин “қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш” тушунчасининг моҳиятига аниқлик киритиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Иқтисодий адабиётда “давлатнинг аграр сиёсати” ва “қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш” тушунчалари кенг қўлланилади. Фикримизча “аграр сиёсат” кенг тушунча бўлиб, “қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш” аграр сиёсатни амалга оширишнинг шакл, усул, механизм ва воситаларини ифодалайди. Иқтисодчи олимлар Д.Н.Саидова, И.Б.Рустамова ва Ш.А.Турсуновлар аграр сиёсатни иқтисодий сиёсатнинг таркибий қисми сифатида қараб, уни қишлоқ хўжалиги ва унга боғлиқ хўжалик соҳалари, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, тармоқда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, қишлоқларни обод этиш асосида қишлоқ аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини юксалтириш вазифаларини амалга о ширилиши билан боғлиқ ҳолда тавсифлашади 183 . P.P.Хакимов эса бу тушунчани қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг рақобатбардошлигини таъминлаш ва қишлоқ худудларининг барқарор ривожлантириш мақсадида давлатнинг ишлаб чиқарувчилар фаолият юритадиган иқтисодий муҳит омилларига тизимли таъсир кўрсатиши деб талқин қилади 184 .

Read the full text (PDF) →