Skip to content
Research article

Кичик бизнесни ривожлантиришда оилавий тадбиркорлик ўрни ва роли

From the paper

Кичик оилавий бизнес- тадбиркорлик фаолиятининг дунёда энг кенг тарқалган ва кўп асрлик анъаналарга таянувчи шаклидир. Ривожланган бозор иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларда оилавий фирмалар, жамият фаровонлиги ва ривожланишининг асосини ташкил қилади, ишлаб чиқариладиган товарлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг каттагина қисми унинг зиммасига тўғри келади. Шу билан бирга кичик оилавий бизнесни ривожлантириш мамлакат учун нафақат иқтисодий, балки ижтимоий ва сиёсий жиҳатдан ҳам катта аҳамиятга эга. Ҳаттоки у кичик бўлсада, ўз бизнесига эга бўлган оилада интилгани мақсад, фарзандларини ўстиргани сабаб, мерос қилиб қолдиргани нарса мавжуд бўлади. Шундай қилиб мамлвкатда аста секинлик билан ўзи учун ишлай олувчи ва шу билан бир вақтда давлатга ҳам салмоқли даромад келтирирувчи мулкдорларнинг ўрта синфи шаклланади. Ўрта синф – жамиятнинг ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг асоси. Ўзбекистон Республикаси”Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунининг кучга киритилиши (Конун 2012 йилнинг 24- апрелидан бошлаб кучга кирди) мамлакатимизда кичик оилавий бизнес ривожлантириш учун ҳуқуқий асосини яратди. 23 Оила хонадонда эр-хотин ва болаларнинг манфаатини уйғунлаштиради, уларнинг саъй-харакатига умумий йўналиш беради.

Read the full text (PDF) →