Skip to content
Research article

Молиявий ҳисоботларни ҳисоб сиёсатида ёритиб бериш масалалари

From the paper

Маълумки, рақамли иқтисодиёт даври молиявий ҳисоботларни тузишда мутлоқ янги талабларни қўймоқда. Сабаби, бугунги рақамлаштириш даври республикамизда фаолият юритаётган акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботларни тузиш ва уни тақдим этиш концепциясини халқаро стандартлар талабларига (МҲХС) мувофиқлаштиришни тақозо этмоқда, бу эса молиявий ҳисоботларни тузишнинг янги архитектураси шаклланиб келаётганлигидан далолат беради. Биз бу билан нима демоқчимиз, яъни соддароқ қилиб мазмунига тўхталадиган бўлсак, тижорат банклари ўзларининг тезкор ва стратегик бошқарув қарорларини қабул қилишда ҳам қатор муаммоларга дуч келмоқдалар, жумладан: Биринчи, тадбиркорлик субъекти муомалалар бўйича юзага келган муаммолар ёки кўрилаётган зарарлар миқдори молиявий ҳисоботларда қандай очиб берилади (молиявий ҳисоботларга берилаётган иловалар ёки тушунтириш хатларида); Иккинчи, рақамлаштириш шароитида тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳисоботларида акс эттирилган маълумотларни қай даражада ишончли деб баҳолаш мумкин; Учинчи. бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботларни тузишга қандай минимал талаблар қўйилади. Ушбу саволларнинг ижобий ечимини топиш бугунги кунда ҳар бир тадбиркорлик субъекти раҳбари ёки менежери ҳамда бухгалтер мутахассислари учун долзарб масалага айланди.

Read the full text (PDF) →