Боғдорчилик ва деҳқончилик фаолиятини рақамли бошқариш
From the paper
«Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни юқори даражада мукаммал олиб бориш учун сифатли ислоҳотларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегияси иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимининг жадал рақамли ривожланишини таъминлаш, шу жумладан электрон давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган. Электрон ҳукуматни ривожлантириш мақсадида бир қатор тадбирларни амалга оширилиши кўрсатилган. Жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш унумдорлигини ошириш, маҳсулотлар таннархини камайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш тизимини ташкил этиш тадбири белгиланган.