Янги Ўзбекистонда иқтисодий тафаккурнинг ривожланиши жараёнлари
From the paper
шакллантириш борасида амалга ошириб келинаѐтган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоѐн этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиѐтда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш аҳоли даромадларининг ўсишини таъминлаш самарали ташқи савдо ҳамда инвестиция жараѐнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини барқарор ривожлантириш, банк-молия тизими фаолиятини мустаҳкамлашда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилади. Ҳозирги даврда дунѐ мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиѐти ўзининг маъно-мазмунн жиҳатидан олдинги босқичлардан кескин фарқ қилади. Бунда энг асосий ва муҳим жиҳат – миллий иқтисодиѐтнинг тобора интеграциялашуви ва глобаллашувининг кучайиб боришидир. Айни пайтда жараѐнлар халқаро майдондаги рақобатнинг ҳам кескинлашувига, ҳар бир мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашининг кучайишига ҳам таъсир кўрсатади. 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиѐт стратегиясида мамлакатимиз ижтимоий ҳаѐтида таълим сифатини ошириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилган.