Умумий технологик схема декомпозицияси ва функционал кичик тизимларнинг таҳлили
From the paper
Бугунги кунда жаҳонда табиий витаминлар, микро- ва макроэлементларга бой бўлган мева-сабзавотлар, жумладан қуритилган узумни замонавий технологиялар ва ускуналар ёрдамида ишлаб чиқариш, бунда табиий компонентларни максимал сақлаб қолиш, шунингдек маҳсулотларнинг истеъмолбоплик сифатларини яхшилаш, уларнинг озиқавий хавфсизлиги ва биологик қийматини ошириш, сифатли қуритилган узум олиш технологияларини ишлаб чиқиш йўналишларида илмий-тадқиқотлар олиб боришни тақазо этади. Республикамиз миқёсида етиштирилаётган мева-сабзавотларни табиий витаминларини, микро- ва макроэлементларини сақлаган ҳолатда қуритиш технологияларини такомиллаштириш ва яратишга, амалиётга жорий этишга эришилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясида «Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш» 1 вазифалари белгилаб берилган. Бу борада жумладан, импорт учун сабзавот меваларнинг табиий витаминлар, микро- ва макро-элементларни сақлаган ҳолатда қуритиш технологияларини такомиллаштириш ва яратишга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади.