Skip to content
Research article

Бюджет-солиқ сиёсатининг барқарор иқтисодий ўсишга таъсири

Abstract

Мазкур мақолада бюджет-солиқ сиёсатини барқарор иқтисодий ўсишга таъсирини баҳолашга бағишланган бўлиб, унда бюджет-солиқ сиёсатининг барқарор иқтисодий ўсишга таъсирининг мазмун-моҳияти очиб берилган, аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартириш, таълим сифатини ошириш асосида инсон капиталини ривожлантириш, фискал сиёсатни такомиллаштириш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, диссертацияда иқтисодий ўсишни кўрсатувчи ЯИМ ҳажми, инвестициялар, меҳнат ресурслари, бандлик кўрсаткичлари таҳлил қилинган ва иқтисодий ўсишга таъсир этувчи омиллар баҳоланган. Бугунги кунда Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни таъминлаш ва аҳолининг турмуш сифатини яхшилаш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга таъсир этувчи омилларни илмий ва амалий жиҳатдан ўрганиш каби масалаларга устувор даражада аҳамият қаратилмоқда.

Keywords