Skip to content
Research article

Ўзбекистон агросаноат мажмусида логистика тизимини ривожлантириш

From the paper

тараққиѐт даражаси, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларининг қай тарзда ҳал этилиши, ижтимоий-иқтисодий барқарорликни мустаҳкамланишига энг аввало озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласини ҳал этиш орқали 81 эришилади. Мамалакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш эса кўп жиҳатдан агаросаноат мажмуасининг, хусусан унинг етакчи тармоғи ҳисобланган қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланганлик даражасига, маҳсулотларни етиштиришнин гфизик ҳажм-миқдор кўрсаткичларига, қайта ишлаш саноатининг мавжуд шароитларига, тармоқ маҳсулотларининг сифати, уларнинг сақланиши, агротехнологик жараѐнларни талаб даражасида ташкил этилиши,шунингдек, аграр бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг узлуксизлигини ва доимийлигини таъминланганлик даражасига боғлиқдир. Мамлакатимиз томонидан ўтган йиллар давомида озиқ -овқат соҳасини ривожлантириш борасида бир қатор кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, аграр соҳага ички ва ташқи инвестицияларни жалб этган ҳолда,замонавий технологияларни мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришга жорий қилиниши, ишлаб чиқариш технологик базасининг янгиланиши эвазига ички бозорни сифатли маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш имконияти яратилиб, қайта ишлаш саноатида мазкур тармоқ улушининг тобора ошишига замин яратди.

Read the full text (PDF) →