Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга самарали ёндашув
From the paper
Халқимиз турмуш даражасини юксалтириш, айниқса, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали оилалар фаровонлигини мустаҳкамлаш давлатимиз сиѐсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Янги Ўзбекистон тараққиѐт стратегиясида бу борада қатъий чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, амалга оширилаѐтган кенг кўламли ислоҳотлар одамларнинг ўз ҳаѐтидан мамнун бўлиб яшашларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиѐт барпо этиш бизнинг асосий вазифамиздир. Шу нуқтаи назардан айтганда, бугунги кунда юртимизда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш масаласи бўйича жадал саъй-ҳаракатлар рўѐбга чиқарилмоқда. Эсласак, авваллари, аниқроқ айтадиган бўлсак, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида бу турдаги бизнес ривожланиши орқали мамлакатда тараққиѐт бўлишини тасаввур ҳам қилолмас эдик. Сўнгги йилларда эса кичик ва ўрта бизнесини бошлаѐтган юртдошларимизнинг сафи кун сайин сезиларли даражада кенгайиб бормоқда-ки, буни, шубҳасиз, тизимли ислоҳотлар натижаси, дейиш мумкин. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, ҳозирги вақтда мамлакатимизда фаолият юритаѐтган 485 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектларидан кичик бизнес субъектлари 2024 йил январь ҳолатига кўра 417 минг 80 тани ташкил этмоқда.