Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда бюджет – солиқ сиёсати адабиётлар шархи ва фискал сиёсати
Из текста статьи
Жамиятимиздаги иқтисодий барқарорликни таъминлашда иқтисодий ўсишни таъминлашда бюджет – солиқ сиёсати, уни амалга ошириш мураккаб, долзарб масалалардан биридир. Чунки ушбу жараён жамиятнтнг ривожланиши учун асосий меъерлардан хисобланади. Ушбу мавзуни ёритиш мақсадида адабиётлар тахлили ўтказилди,унга кура давлат томонидан иқтисодиётнинг сиклик ривожланиши ва крезисларни бартараф этишдаги асосий дастаги бу-давлат харажатларидир. Кенснинг фикрича, уларнинг шакилланиши, тузилиши ва ўсиш, “самарали талаб”га эришишдаги муҳим омилдир. Шундай қилиб, Кейнс давлат монополистик капиталислик иқтисодиётни тартибга солишда янги молия назариясининг устувор йўналишини ишлаб чиқди. Молиявий сиёсат Кенс издошлари томонидан (Америкада – Р.Харрод, А.Оукен, У.Хеллир, Буюк Британияда – Ж.Байсман, Францияда – Ф.Перру, Японияда – К.Эми, Х.Итолар) амалиётга жорий этилди. Бу 40-60 йилларда иқтисодиётни тартибга солишда ижобий натижаларни берди. 70-йилларгача кўпчилик етакчи ғарб давлатларининг молия назарияси ва амалиёти асосида Кейнс назариясининг қоидалари ётади. Неконсерваторлар Кейнс таълимотининг айрим камчиликларини топиб, унга қарши ўз концепцияларини илгари сурадилар.