Перейти к содержанию
Научная статья

Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларига ўтишнинг солиқ оқибатлари

Из текста статьи

2020 йилнинг 24 февралида эьлон қилинган ―Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида‖ ги 4611-сонли Ўзбекистон республикаси Президенти қарорининг 1-бандига асосан акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишга ўтдилар. Мазкур корхона ва ташкилотларни МҲХСни қўллашга ўтиши компанияларда бу борада етарли тажрибага эга бўлгунга қадар солиқларни ва айниқса фойда солиғини ҳисоблаш жараѐнида ўта эҳтиѐткор бўлишни талаб қилади. Чунки бу борадаги ишлар давлат бюджети билан боғлиқ бўлганлиги учун аудиторлар ва солиқ идоралари ходимлари томонидан мунтазам назорат қилиб борилади. Молиявий ҳисобот аудитини ўтказиш жараѐнида мижоз компания ходимлари томонидан ҳисобланган солиқлар ва йиғимлар аудитор томонидан уларнинг қолдиқларини молиявий ҳисоботда тўғри кўрсатилганлиги нуқтаи назаридан текширувдан ўтказилади. Ўзбекистон республикасида солиқ аудити солиқ органлари ташаббуси билан амалга ошириладиган назорат турларидан бири бўлиб, унда муайян давр учун солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг тўғрилиги текширилади.

Читать полный текст (PDF) →