Ўзбекистон агросаноат мажмусида логистика тизимини ривожлантириш
Из текста статьи
Дунёнинг ҳар қандай мамлакатида миллий иқтисодиётининг тараққиёт даражаси, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларининг қай тарзда ҳал этилиши, ижтимоий-иқтисодий барқарорликни мустаҳкамланишига энг аввало озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласини ҳал этиш орқали эришилади. Мамалакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш эса кўп жиҳатдан агаросаноат мажмуасининг, хусусан унинг етакчи тармоғи ҳисобланган қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожланганлик даражасига, маҳсулотларни етиштиришнин гфизик ҳажм -миқдор кўрсаткичларига, қайта ишлаш саноатининг мавжуд шароитларига, тармоқ маҳсулотларининг сифати, уларнинг сақланиши, агротехнологик жараёнларни талаб даражасида ташкил этилиши,шунингдек, аграр бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг узлуксизлигини ва доимийлигини таъминланганлик даражасига боғлиқдир.