Аудитнинг ташкилий-услубий шаклини такомиллаштириш
Из текста статьи
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг молиявий назоратнинг замонавий шакли бўлган - аудиторлик хизматининг ривожлантиришга эътибор кучайди. Сўнгги йилларда мамалакатимизда аутсорсинг хизматларига талаб ортиб бормоқда. Жумладан бухгалтерлик хизматларига, аудитор маслаҳатларига хам талаб ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармонида белгиланган 2017– 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоийиқтисодий ислоҳотлар даврида аудиторлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий ва услубий базаси такомиллаштирилмоқда, шунингдек, аудиторлик фаолиятини лицензиялашнинг соддалаштирилган ва муддатсиз тизими жорий этилмоқда, бу аудиторлик хизматлари бозорининг шаклланишига ва маҳаллий аудиторлик ташкилотлари аудиторлик компанияларининг йирик халқаро тармоқларига киришини таъминлашга имкон яратади. 31 Ички назорат хдкида гапирганда шуни х.ам англаш керакки, у факат аник максадларга эришишга йуналтирилгандагина фойдали хисобланади ва назорат натижаларини бахолашдан аввал бу максадни аниклаш зарур.