Солиққа тортиш масалаларини такомиллаштиришнинг айрим бир йўналишлари
Из текста статьи
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Солиқ кодексининг учинчи таҳрири кучга кирди. У амалда бўлган аввалги таҳрирлардаги Солиқ кодексидан кўра бир қатор жиддий ўзгаришларни қамраб олганлиги билан хусусиятланади. Масалан, Солиқ кодексида белгиланган мулк ва ер солиғи ставкаларига нисбатан халқ депутатлари Кенгашлари томонидан оширувчи ёки камайтирувчи коэффициентларни қўллаш амалиёти мавжуд бўлиб, бу тажриба 2025 йилда ҳам кенгайтирилди. Ва у, СКнинг 383-моддасига асосан қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкаларига ҳам тадбиқ этилди. Бундай амалиётни жорий қилишдан кўзланган мақсад, маҳаллий ҳокимиятларни солиқ муносабатларидаги ўрнини ошириш ва маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтиришда тадбиркорликни ҳамда ҳудудий инфратузилмаларни ривожлантиришдаги фаолиятини жонлантиришдан иборат бўлиб ҳисобланади. Мазкур жараёнда маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари томонидан асосан оширувчи коэффициентларни қўлланилиши маҳаллий ҳокимиятлар фаолиятини ижобий баҳолашга асос бўлади. Нима учун? Сабаби, оширувчи коэффициентларни амалиётда қўллаш ўз-ўзидан амалга оширилмайди. Бунинг учун, қайси ҳолатларда оширувчи коэффициентларни қўллаш керак, у нимага асосланиши керак деган саволларга жавоб бўлишини талаб этади.