Интегратив ёндашув асосида бўлажак муҳандисларнинг касбий тайёргарлик жараёнининг ҳолати
Из текста статьи
Илм-фан йўналишларининг ўзаро интеграцияси ўз моҳиятига кўра мос ҳолдаги фан асосларини намоён қилувчи ўқув фанларида акс этади. Ҳозирги замон илм-фанининг барча тармоқлари бир-бири билан узвий боғланган бўлиб, шунинг учун ҳам ўқув фанлари бир-биридан ажралиб қолиши мумкин эмас. Фанлараро интеграция касбий тайёргарлик жараёнида илм-фан асосларини чуқур ва ҳар томонлама ўзлаштиришнинг асосий шарти ҳамда воситаси бўлиб саналади, билимларни янада чуқурроқ ўзлаштиришга, илмий тушунча ва қонунларнинг шаклланишига, ўқув -тарбиявий жараёнларни такомиллаштиришга ва уни мақбул ташкил этишга, илмий дунёқараш шаклланишига ёрдам беради. Шунинг учун фанлараро интеграция деганда биз таълим -тарбиявий жараёнларда амалга оширилиши билан билимларнинг умумлашишига, тизимлашишига ва мустаҳкамланишига, умумлашган кўникма ва малакаларнинг, якуний натижада эса – ҳар томонлама ривожланган шахснинг илмий дунёқараши ҳамда сифатларининг шаклланишига ёрдам берадиган ўқув фанлари мақсадлари, вазифалари ва мазмуний элементларининг ягоналигини тушунамиз. Педагогик фаолиятни ташкил этишда биринчи ҳолат, яьни ҳақиқий педагогик йўналганлик позитив характер касб этиб, педагогик фаолиятда акмеологик даражанинг қўлга киритилишига ёрдам беради.