Худудий туризм хизматлари бозорида ривожланишининг назарий асослари
Из текста статьи
таклифларни ишлаб чикиш ва амалиѐтга татбиқ этиш, мутахассислар салоҳияти, тегишли инфратузилмани шакллантириш ҳамда турли хизматларни сифатли йўлга қўйиш, минтақавий туризмнинг эко-самарадорлигининг фазовий фарқланиши ва ҳаракатлантирувчи кучлари бўйича тадқиқотлар, туризмни қонуний асосда ривожлантириш, унинг ялпи худудий маҳсулотдаги улушини ошириш ва ҳудудларда аҳолини янги иш ўринлари билан таъминлашга бағишланган илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу жиҳатдан, ҳудуднинг туризм салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, уни инновацион ѐндашув хусусан соҳа фаолиятида имкон қадар рақамлаштириган технологияларни жорий этиш асосида такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Мазкур вазифаларнинг муваффақиятли ижроси мамлакатимизда худудий туризм соҳаси фаолиятини бошқариш жараѐнида мавжуд худудий туристик ресурс компонентларидан самарали фойдаланиш, соҳанинг ҳудудий иқтисодиѐт ривожланишига таъсир этувчи самарасини баҳолаш, соҳа корхоналари фаолиятида рақобатбардошлик устунликларидан фойдаланиш, юзага келиши мумкин бўлган рискларни бошқариш, ижтимоий-иқтисодий инқирозлар шароитида соҳанинг тикланиш стратегияларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ жараѐнларнинг такомиллашувини талаб этади. Мавзуга оид адабиѐтлар таҳлили.