Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, маданий - маърифий фаолиятини ёритувчи “Иқбол” газетасида Зулфияхоним издошларини эътироф этилиши
Maqola matnidan
Аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологияларини ривожлантириш ва жамоатчилик фаолиятидаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида. 1999 йил 10-июнь, кўплаб қизлар орзу қилган “Зулфия” номидаги давлат мукофоти таъсис этилган кун. Биринчи президентимизнинг 2326-сонли фармонига мувофиқ. Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга берилиши тасдиқланди. Албатта “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндорлари жамиятимизнинг энг фаол, иқтидорли, ижодкор хотин-қизлари ҳисобланишади. Уларнинг фаолияти ва эришган ютуқлари ҳамиша эътибор марказида. Уларга бўлган эътиборни кичик бир намунасини “Иқбол” газетасида мисолида хам кўришимиз мумкин.