Asosiy qismga oʻtish
Ilmiy maqola

Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсати ва иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари, уларга эришиш омиллари таҳлили

Annotatsiya

Ушбу мақолада барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсатининг ўрни хақидаги адабиётлар таҳлили ва иқтисодий ўсиш жиҳатлари ва аҳоли турмуш сифатини яхшилашга таъсир қилувчи омиллари келтирилган. Жумладан иқтисодий ўсиш жиҳатлари ва аҳоли турмуш сифатини яхшилаш борасида олиб борилган тадқиқотлар натижасида олинган хулосалар келтирилган. Шунингдек Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор, жадал ва мутаносиб равишда ривожлантириш, асосий тармоқларни диверсификация қилиш ва экспорт салоҳиятини ўстиришга йўналтирилган таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, иқтисодиёт тармоқлари, комплекслари ва корхоналарини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш асосида уларнинг самарадорлиги ҳамда рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг устувор йўналишлари хам келтирилган.