Узумни қуритишда намликни тарқалишини компьютер модели
Maqola matnidan
?Ахборот тизимлари ва технологиялари” йўналиши 3-курс талабаси Таълим тизимида амалиёт, ишлаб чиқариш ва аудиториянинг бир бири билан боғланиши хозирги куннинг долзарб муаммоларидан хисобланади. Шунингдек мамлакатимизнинг барча йўналишларида бўлгани каби қишлоқ хўжалигида махсулотларни ахолига сифатли холда етказиб бериш шу куннинг долзаб муаммоларидандир. Ушбу муаммони хал қилиш усулларидан бири бу махсулотни ахолига қуритилган холда етказиб бериш ва уларни қуритувчи қурилмаларини яратиш ва соҳа бўйича сифатли кадрларни етказишдан иборат. Унинг учун қишлоқ хўжалиги махсулотларини истемолчиларга сифатли холатда етказиб бериш учун биз томонимиздан таклиф қилаётган қурилмамиз ва узумни қуритишнинг оптимал усулларини ишлаб чиқиш жараёнини автоматлаштирилган тизимини ўқиш, ўрганиш ва амалиётга тадбиқ этишдан иборат.Ушбу жараённи тингловчи, талабаларга тушунтириб ўтамиз. Узумни қуритиш жараёни мураккаб жараён бўлиб, унда намлик ва унинг махсулот таркибидаги ўрни ахамиятлидир. Махсулот таркбидаги намликни қатламлари бўйича тарқалишини ўрганиш, қуритиш қурилмаларини рационал лойихалаштириш имконини беради. Ушбу жараённи компьютер моделини яратиш учун махсулот бир нечта қатламга бўлиб ўрганилади.