Asosiy qismga oʻtish
Ilmiy maqola

XIII асрда Моварауннаҳр ва унга туташ ҳудудларда яшаган этнографик гуруҳлар ҳақида

DOI: https://doi.org/10.5281/zenodo.24318588

Maqola matnidan

Тарихдан маълумки, 1219 йили Чингизхон ўз ўғиллари бошлиқ, 200 мингга яқин қўшин билан ўша даврда Шарқдаги энг кучли давлат ҳисобланган, бироқ айни вақтда саройдаги ихтилофлар гирдобига тушиб қолган Хоразмшоҳлар давлати устига ҳарбий юриш бошлади. Кўп минг кишилик пухта тайёрланган Чингизхон қўшинлари 1221 йили Хоразмшохлар давлатини босиб олди. Муғуллар босқинидан кейин Моворауннахр ва унга туташ ҳудудлар қарийб ярим аср давомида ўзининг этник таркибини тиклай олмади. Аҳоли сони кескин камайиб кетди. Унинг этник таркиби деярли ўзгармади. Анча вақтгача ушбу ҳудудга янги этник гуруҳлар кўчиб келмади. Маълумки, XIII асрнинг 60 йилларига келиб, Муғул империясини емирила бориши натижасида Чиғатой улуси ташкил топди. Бу давлат Ила дарёсининг жануби-шарқий минтақаларидан то Амударёгача бўлган ҳудудларни ўз ичига олди. Кейинчалик бу давлат (XIV асрнинг 40 йиллари) икки-шарқий ва ғарбий қисмларга бўлиниб кетди. Шарқий қисми “Муғулистон” ёки “Жете” деб атала бошланди. XIII асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан Моворауннаҳр ва унга тутуш ҳудудларга бир қатор турк-Муғул қабилаларини кириб келиб жойлашиши кузатилади. Улар бу ҳудуддаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва этномаданий жараёнларда фаол иштирок эта бошладилар.

To‘liq matnni o‘qish (PDF) →