Asosiy qismga oʻtish
Ilmiy maqola

Саноат корхоналарида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари

Maqola matnidan

тармоқлардан ўз афзаллиги билан тубдан фарқ қилади. Саноат моддий ишлаб чиқаришнинг асосий ва етакчи тармоғи бўлиб, унинг ривожланиши миллий иқтисодиётнинг барқарор суръатлар билан ривожланишига олиб келади. Ушбу саноат тармоғини янада ривожлантиришнинг имкониятлари кенглигини эътиборга олиб, тармоқнинг самарадорлигини янада ошириш, халқаро бозорларга мос рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва саноат брендини бутун дунёга танитиш ҳисобланади. Саноат тармоғини ривожланишига қаратилган барча чора-тадбирлар корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигининг ошишига, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилмоқда. Саноат корхоналарининг тадбиркорлик фаолияти янада самарали ташкил этиш ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлик даражасини аниқлаш, рақобатбардошлик омиллари таъсирчанлик даражасини ўрганиш, корхоналарга муносиб баҳо бериш, йўл қўйилаётган камчилик ва муаммоларни аниқлаш ҳамда ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан самарали фойдаланиш долзарб аҳамият касб этади. Саноат республикамиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Чунки, саноат ўзининг қўшимча қиймат яратиши, аҳоли эҳтиёжини қондиришдаги ўрни ва юқори даражага эга бўлган ишлаб чиқариш локомотиви билан бошқа соҳа ва тармоқлардан тубдан фарқ қилади.

To‘liq matnni o‘qish (PDF) →