Лагранжнинг иккинчи тур тенгламаларини механизмларда қўлланилиши
Maqola matnidan
бажарилишини таъминлайдиган кўплаб турли қуритиши қурилмалари ишлаб чиқарилган. Дон махсулотлари учун қуритиш қурилмаси конструкцияси келтирилган. Мазкур мослама қуйидаги чизмалар ва фотонусҳалар билан тушунтирилади: 1-расмда дон маҳсулотлари учун кўчма қуритиш қурилмасининг аксономерик кўриниши, 2-расмда автоматик бошқарилувчи махсулот тўкиш механизмининг (копқоқларнинг) фронтал кўринишидаги кинематик схемалари [1, 2, 3, 4]. Барабанда жойлашган автоматик бошқарилувчи махсулот тўкиш механизмининг 2-расмда кинематик схемалари келтирилган бўлиб, бунда 4-ишчи барабан ҳаракат вақтида барабан ичидаги дон махсулотларининг тўпланган массасининг асосий қисми барабанинг энг пастки четки нуқтасида ортади бу эса 5- қопқоқ (клапан)ни очилишга мажбурловчи итарувчи кучни ҳосил қилади, натижада 20-пружина деформацияланиш хисобига қапқоқ очилади ва махсулот тўкиш жараёни бошланади (2-расм). 1-расм. Мосламанинг умумий кўриниши 2-расм. Қуритиш барабанидаги қопқоқларнинг жойлашиш схемаси Қопқоқнинг (5) очилиши ва ёпилиши унга таъсир қилаётган кучларга, пружинанинг бикрлигига ва барабаннинг айланиш тезликларига боғлиқ бўлади.