Asosiy qismga oʻtish
Ilmiy maqola

Аҳоли даромадларининг тақсимланиши ва улардаги ўзгаришлар

Maqola matnidan

Иқтисодиёт таркибидаги бандлик ва даромадлардаги ўзгаришлар боис турли ижтимоий гуруҳлар ва мамлакат ҳудудлари ҳамда тармоқлар ўртасида даромадларнинг нотенг тақсимланиши кучаймоқда. Объектив сабабларга кўра, иқтисодиёт таркибининг қайта қурилиши меҳнатга бўлган талаб ва таклифдаги ўзгаришларга боғлиқ. Маҳсулотига талаб юқори бўлган тармоқларда талаб камроқ бўлган тармоқлардагига қараганда иқтисодий ўсишдан кўпроқ фойда олинади. Талабнинг тенгсизлиги мамлакатимизда даромадлар нотенг тақсимланишига олиб келди, шу билан бирга аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари ўртасида бу борадаги тафовутни кучайтирди. Халқаро ва миллий экспертлар тадқиқотларида иқтисодий ўсиш салоҳиятини, турмуш даражани ошириш даромадлардаги тенгсизлик қисқариши каби чекловчи муаммолар билан боғлиқлиги кўрсатиб ўтилган. Чунончи: иқтисодий ўсиш меҳнатда эмас, балки кўпроқ капиталлаштирилган тармоқларда бўлмоқда. Энергетика ва транспортга ўхшаш тармоқларга сарфланган инвестициялар бутун бир иқтисодиётга фойда келтириши мумкин, лекин бошқа секторлардаги бандликка жиддий таъсир кўрсатмайди; Таҳлиллар шуни кўрсатадики, иқтисодий ўсишга туртки берувчи истеъмол асосан аҳолининг таъминланган табақалари ҳаражатлари ҳисобига бўлмоқда 26 .

To‘liq matnni o‘qish (PDF) →