Research article
Тижорат банклари молиявий барқарорлигини таъминлашда истеъмол кредитларини ривожлантиришнинг ўрни
Abstract
Тижорат банклари молиявий барқарорлигини сақлашда асосий омиллардан бири — истеъмол кредитларини ривожлантириш ҳисобланади. Истеъмол кредитлари банктарга даромад манбаи бўлиш билан бирга, аҳолининг истеъмол қобилиятини ошириш ва иқтисодий фаолликни рағбатлантиришга хизмат қилади. Банклар ўзининг қарз бериш сиёсатини тўғри йўналтириш орқали молиявий барқарорликни сақлаш ва кредит портфелини диверсификация қилишга эришишлари мумкин. Шунингдек, тижорат банклари учун истеъмол кредитлари билан боғлиқ рисктарни самарали бошқариш ва молиявий барқарорликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.