Научная статья
Минтақа даражасида туристик фаолият ҳажмини статистик баҳолаш
Из текста статьи
Туризм дунёдаги энг тез ривожланаётган соҳалардан бири бўлиб, жаҳон ЯИМининг тахминан 10 фоизини ва жаҳон экспортининг 7 фоизини ташкил этади (UNWTO, 2025). Ўзбекистон учун туризм минтақавий ноқулайликни камайтириш, аҳолини банд қилиш ва валюта тушумларини ошириш нуқтаи назаридан стратегик аҳамиятга эга. Туристик фаолиятни минтақа даражасида тўғри статистик баҳолаш минтақавий сиёсат ишлаб чиқиш, инфратузилмага инвестиция қилиш ва туризм маркетинги учун асосий информацион асос ҳисобланади. Минтақа даражасида туристик фаолиятни комплекс баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичлар тизими қўлланилади. 1- жадвал. Туристик фаолиятни минтақа даражасида баҳолашнинг асосий кўрсаткичлар тизими.