Статистик саводхонлик рақамли иқтисодиёт учун кадрлар тайёрлашнинг муҳим бўғинидир
Из текста статьи
Рақамли иқтисодиёт маълумотларга асосланган қарор қабул қилиш, AI ва Big Data технологиялари билан белгиланадиган янги иқтисодий парадигмадир. McKinsey Global Institute (2023) тадқиқотларига кўра, рақамли иқтисодиётга ўтиш мамлакатлар ЯИМини 2030 йилга қадар ўртача 1.5–2.2 фоизга қўшимча ошириши мумкин. Аммо бу ўтиш фақат технология билан эмас, балки статистик саводхон кадрлар орқали амалга ошади. Маълумотни тушуниш, таҳлил қилиш ва унга асосланган хулоса чиқариш 21-аср мутахассисининг асосий компетенцияси ҳисобланади. Статистик саводхонлик бу статистик маълумотларни тушуниш, танқидий баҳолаш ва ўз фаолиятида тўғри қўллай олиш қобилиятидир. У учта асосий компонентдан иборат. 1-жадвал. Статистик саводхонликнинг асосий компонентлари ва рақамли иқтисодиётдаги роли.