Asosiy qismga oʻtish
Ilmiy maqola

Янги Ўзбекистон шароитида иқтисодиёт ва маънавият уйғунлиги

Maqola matnidan

иқтисодиётнинг ўрни беқиёс. Давлат ва жамиятни барқарор бошқаришда уларнинг ўзаро уйғунлиги муҳим ўрин тутади. Маънавият юксалган мамлакатда иқтисодиёт ҳам ривож топади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз”.[1] Биринчиси, асарида таъкидлаганидек, моддият ва маънавият қушнинг икки қанотига қиёсланади. Шу маънода тарихга назар ташласак, қадимги Юнонистон ва Римда маънавият юксак чўққиларга кўтарилгани ҳаммага яхши маълум. Лекин, айнан шу даврда ушбу мамлакатлар иқтисоди ўша давр жаҳон иқтисоди тараққиётининг энг юксак чўқиллари бўлганини ҳамма ҳам билавермайди. Мамлакатимиз ҳам шундай фикр айтиш мумкин. Чунончи, IХ – ХV асрларда минтақамизда кескин маънавий юксалиш билан биргаликда иқтисодиёт соҳасида ҳам жонланиш рўй берди: фан ва маданият, дунёвий ва диний илмлар, адабиёт ва санъат ривож топди. Асрлар оша ўз кўрки ва тароватини сақлаб келаётган тарихий обидаларимиз ҳам ўша даврларда барпо этилган. Демак, тарихимиз гувоҳлик бераётганидек, жамият тараққиёти учун иқтисод ва маънавиятнинг уйғунлигини таъминлаш лозим.

To‘liq matnni o‘qish (PDF) →