Тижорат банкларининг реал сектор молиявий барқарорлигини оширишдаги роли
Maqola matnidan
фаолиятисиз, уларнинг молиявий кўмагисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Жаҳоннинг ривожланган ва ривожланаётган давлатларида тижорат банклари кредитлаш амалиётини такомиллаштириш борасида банк кредитлари сифатини ошириш, кредит рискларини камайтириш, мижозларнинг кредит қобилиятини объектив баҳолаш усуллари ҳамда скоринг механизмларини мукаммаллаштириш, кредитлаш амалиётини банк учун энг мақбул бўлган даромадлилик стратегиясига айлантириш, банкларнинг молиявий барқарорлиги ва кредитлаш салоҳиятини ошириш бўйича илғор инновацион банк хизматлари ва маҳсулотларини жорий этиш сингари тадқиқот йўналишларига алоҳида эътибор берилмоқда. Тижорат банклари иқтисодиётда, хусусан реал секторнинг қўллаб-қувватланишида аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Йирик корхоналар фаолиятидан тортиб, кундалик турмушимизнинг ҳар бир жабҳасида уларнинг фаол иштирокини кўришимиз мумкин. Шу боис ҳам, банклар иқтисодиётнинг қон томирига қиёсланиши чуқур маъно-мазмун касб этади. Мустақиллик йилларида миллий иқтисодиётда молиявий ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти учун қулай иқтисодий шарт-шароитларнинг яратилиши мамлакат банк тизими барқарорлигининг ошишига имкон яратди.