Солиқ юкини баҳолаш ва уни шакллантирувчи омиллар таҳлилининг методологик асослари
Annotatsiya
Мақолалада хўжалик субъектлари ва давлат бюджети учун муҳим молиявий индикатор ҳисобланган солиқ юкини баҳолаш механизмлари таҳлили келтириб ўтилган. Унда солиқ юкини аниқлашда қўлланиладиган муаллифлик формула, солиқ юки тушунчаси ва турли ҳисоблаш усуллари илмий асосда кўриб чиқилган, жадваллар ва манбалар орқали солиқ юкининг миқдорий ва нисбий кўрсаткичлари ҳамда унинг динамикасини шакллантирувчи асосий омиллар даромад ва фойда даражаси, солиқ ставкалари ва тизими, ижтимоий тўловлар ва бонуслар, иқтисодий ва бозор шароитлари, шунингдек солиқ имтиёзлари таҳлил қилинган. Бундан ташқари солиқ юкини баҳолаш давлат ва хўжалик субъектлари учун самарали солиқ сиёсатини юритиш, барқарор иқтисодий муҳит ва молиявий ресурсларни стратегик тақсимлашда асосий аҳамиятга эга экани, таҳлил натижалари эса солиқ сиёсати ва қонунчилигини такомиллаштириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда хўжалик субъектлари фаолияти учун самарали солиқ муҳитини шакллантиришда илмий ва амалий қимматга эга эканини кўрсатади.