Ilmiy maqola
Замонавий шароитда Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг статистик таҳлили
Annotatsiya
Мазкур тезисда Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг сўнгги йиллардаги ривожланиш тенденциялари статистик ва иқтисодий таҳлил асосида ўрганилган. Тадқиқот жараёнида ташқи савдо ҳажмининг ўсиш динамикаси, экспорт ва импорт таркиби, ташқи савдо баланси, асосий савдо ҳамкорлари ҳамда ташқи савдо самарадорлигига таъсир этувчи иқтисодий омиллар таҳлил қилинган. Таҳлил натижалари ташқи иқтисодий фаолият мамлакат иқтисодий ўсишининг муҳим драйверларидан бирига айланиб бораётганини кўрсатади.