Asosiy qismga oʻtish
Ilmiy maqola

Тижорат банкларининг акциялар эмиссияси хусусиятлари

Maqola matnidan

Тижорат банклари иқтисодиёт молиявий тизимининг марказий бўғини ҳисобланиб, уларнинг барқарор фаолияти миллий молия бозорининг ривожланиш даражаси билан бевосита боғлиқдир. Банк капитали етарлилиги, молиявий барқарорлик ва рақобатбардошликни таъминлашда акциялар эмиссияси муҳим инструмент сифатида намоён бўлади. Айниқса, акциялар чиқариш орқали банклар ўз устав капитали ҳажмини оширади, инвестициявий салоҳиятини кучайтиради ва халқаро молия бозорига чиқиш имкониятини кенгайтиради. Бунда айнан акциялар арзон молиявий ресурс жалб қилиш инструменти эканлигини алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Банк акциялари фонд бозори орқали жойлаштирилади ва бу жараён миллий қимматли қоғозлар бозорининг ривожланишига хизмат қилади. Ўзбекистонда акциялар муомаласи асосан Тошкент Республика фонд биржаси орқали амалга оширилади. Шу боис банклар акциялар эмиссияси фаолияти нафақат корпоратив молия масаласи, балки умуммиллий молиявий инфратузилма тараққиёти билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Акция – бу унинг эгасига акциядорлик жамияти устав капиталидаги улушини тасдиқловчи ҳамда дивиденд олиш ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғоздир.

To‘liq matnni o‘qish (PDF) →