Олий таълимда замонавий талаблар негизида статистика тизими учун миллий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш муаммолари
Maqola matnidan
маълумотлар) даврига ўтилиши статистика тизими олдига мутлақо янги вазифаларни қўймоқда. Олий таълим тизимида ушбу соҳа кадрларини тайёрлаш масаласи бугунги кунда ҳам долзарб, ҳам стратегик аҳамиятга эга. Олий таълимнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш учун асосий манба сифатида давлат бюджети маблағлари экани, молиялаштиришни бошқа манбалари кам салмоқни ташкил этиши тўғрисида турли фикрлар, ёндашувлар ишлаб чиқилган. Масалан ушбу ёндошувларда давлат, республика ва маҳаллий бюджетларнинг таълимга йўналтирадиган харажатларининг минимал улушини белгилаш; мақсадли солиқларни жорий этиш; аҳоли жон бошига пул миқдори ёки умуман олий маълумотга ЯИМнинг улуши бўйича ҳисобланган давлат харажатларининг минимал стандартларини белгилаш; «мақсадли субсидиялар» жорий этиш каби фикрлар мавжуд. Бироқ, бизнинг фикримизча, бюджет даромадлари ва харажатлари, ҳатто қонун билан тасдиқланган бўлса ҳам, давлат олий таълимнинг инновацион ривожланишини рағбатлантириш субъекти ролини қонунчилик, тартибга солиш ва ижро этувчи ҳокимият даражасида ўз зиммасига олмаса, у инновацион таълим сиёсатини юритишда рағбатлантирувчи таъсирга эга бўлмайди.