Янги Ўзбекистон ва унинг худудларида ишлаб чиқариш омилларининг айрим муаммолари
Maqola matnidan
Ўзбекистон халки “Учинчи ренессанс“ шаклланиши асосида “Янги Ўзбекистон” концепциясини ишлаб чиқиш, бўлажак жамият асосларини барпо этиш йўлида дадил харакатларини амалга оширмоқда.”Янги Ўзбекистон, - Ш. М. Мирзиёев талқинида, бу – демократик, инсон хуқуқ ва эркинликлари борасида умумэътироф этилган норма ва принципларга қатъий амал қилган холда, жахон хамжамияти билан дўстона хамкорлик тамойиллари асосида ривожланадигон, пировард мақсади халқимиз учун эркин, обод ва фаровон хаёт яратиб беришдан иборат бўлган давлатдир” 1 Бундай юқори даражадаги жамиятни барпо этиш унинг мукаммал асосларини яратишга боғлиқдир. Ш. М. Мирзиёев ўзининг чиқишларида бугунги Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас, Ўзбекистон халқи хам бунга монанд анча илғор, мустахкам ва келажакка ишонч билан харакат қилаётганлигини эьтироф этмоқда. Хар қандай жамият иқтисодий жихатдан асослангандагина ўз тарифига эга бўлади. Шу боис мамлакатимизда янги Ўзбекистон иқтисодиётини барпо қилиш учун моддий, маънавий, сиёсий ва мехнат ресурслари мавжуд. Хар қандай иқтисодиёт турли ўзаро жараёнлар, алоқалар ва муносабатлардан иборат субъектлардир. Мазкур субъектлар тизимчаларни ташкил этиб, иқтисодиётни характери, табиати, мохияти ва шаклини белгилайди.